ДЖУРАЕВ РУСТАМ МИРЗАЕВИЧ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, генерал-майор

Биография:

 

1968 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

1986–1988 йилларда ҳарбий хизматни ўтаган.

Олий маълумотли, 1994 йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясини тамомлаган.

Хизмат фаолиятини 1989 йилнинг апрель ойидан жиноят-қидирув бўлимининг кичик инспектори лавозимидан бошлаган. 1994–2003 йилларда Қарши шаҳар ИИБ, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ИИБ, Тошкент шаҳар ИИББда терговчи, катта терговчи бўлиб ишлаган.

2003–2008 йй. – Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув ва Тергов бош бошқармаларида тергов ва оператив лавозимларда хизмат қилган.

2008–2012 йй. – Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида инспектор, етакчи инспектор, бош инспектор лавозимларида фаолият юритган.

2012–2015 йй. – Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи.

2015 й. февраль–октябрь ойларида – Наманган вилояти ИИБ бошлиғи.

2015–2017 йй. – Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи.

2017–2018 йй. – Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири.

2018–2020 йй. – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи.

2020 йил 16 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони этиб тайинланган.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист (2014 й.). 2018 йил 14 февраль куни генерал-майор унвони берилган. Идоравий мукофотларга эга.

АБДУЛЛАЕВ БЕКМУРОД ТОЖИМИРЗАЕВИЧ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг биринчи ўринбосари, полковник

Биография:

1975 йилда Наманган вилоятида туғилган.

Олий маълумотли, 1997 йилда Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик муҳандислик билим юрти; 2009 йилда Наманган Давлат Университетини тамомлаган.

Хизмат фаолиятини 1997 йилда Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик муҳандислик билим юрти ўқув гуруҳи командири сифатида бошлаган. Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар Академияси ва ИИВ тизимида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

2005-2019 йй. – Тошкент шаҳар ИИББда жамоат тартибини сақлаш бўйича ҳамда бошқа бир қатор соҳавий йўналишларда раҳбарлик лавозимларида ишлаган;

2019-04.2020 йй. – ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи.

2020 йил 13 апрелда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

МАМАЮСУПОВ САРВАР ДЕХКАНОВИЧ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг ўринбосари, полковник

Биография:

1978 йилда Тошкент вилоятида туғилган.

Олий маълумотли, 2000 йилда Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти; 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясини тамомлаган.

Хизмат фаолиятини 2000 йилда ШҲО таркибидаги ҳарбий қисм махсус вазифалар отряди командирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари сифатида бошлаган.

2005-2007 йй. – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси тингловчиси;

2007- 2020 йй. – Мудофаа вазирлигида тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

2020 йил 13 апрелда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

ГАНИЕВ МАМИРЖОН ЖОМОЛДИНОВИЧ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг ўринбосари, полковник

Биография:

1979 йилда Андижон вилоятида туғилган.

Олий маълумотли, 2001 йилда Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти; 2005 йилда Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти қошидаги малака ошириш факультетини; 2009 йилда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси; 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш Олий мактабини тамомлаган.

Хизмат фаолиятини 2001 йилда ЖҒМҲОда ҳарбий қисм комендатлик гуруҳи командири сифатида бошлаб, турли лавозимларда фаолият юритган.

2007-2009 йй. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси тингловчиси;

2009-2010 йй. – ТҲО ҳарбий қисм командирининг биринчи-ўринбосари-штаб бошлиғи;

2010-2012 йй. Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш Олий мактаби тингловчиси;

2012-2020 йй. – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бирлашган штаби ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши аппаратида турли лавозимларда хизмат қилган.

2020 йил 13 апрелда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг ўринбосари – Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА