
Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси
МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги томонидан 23 июнь – Полиция куни муносабати билан Козоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полиция генерал-лейтенанти Е.З. Тургумбаев номига табрик йўлланди.
Табрик хатида Қозоғистон Республикаси Полициясининг, шунингдек, Ички ишлар вазирлиги таркибига кирувчи Миллий гвардия бўлинмаларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашда алоҳида ўринга эгалиги, давлатнинг барқарорлиги ҳамда фаровонлигининг кафолати эканлиги таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги томонидан 2 июль – Полиция куни муносабати билан Озарбайжон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-полковник В. Эйвазов номига табрик йўлланди.
Табрик хатида Озарбайжон Республикаси Ички ишлар вазирлиги таркибига кирувчи Ички қўшинларнинг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашда алоҳида ўринга эгалиги, давлатнинг барқарорлиги ҳамда фаровонлигининг кафолати эканлиги таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги томонидан Беларусь Республикасининг давлат байрами – Мустақиллик куни муносабати билан Беларусь Республикаси Ички ишлар вазири милиция генерал-майори Ю. Караев номига табрик йўлланди.
Табрик хатида Беларусь Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари ва ИИВ Ички қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг мамлакат фаровонлиги, аҳоли тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги хизмат фаолиятларида муваффақиятлар билдириб ўтилди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги томонидан Америка Қўшма Штатларининг миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан Америка Қўшма Штатлари Миллий гвардияси бюроси бошлиғи генерал Джозеф Лорен Ленглиел ва Америка Қўшма Штатлари Миссисипи штати Миллий гвардияси генерал-адъютанти генерал-майор Дженсон Бойлс номига табриклар йўлланди.
Табрик хатларида АҚШ Миллий гвардияси бюроси ҳамда АҚШ Миссисипи штати Миллий гвардияси билан тенглик, ўзаро манфаатлар ва ҳурмат тамойиллари асосида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканлиги таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги томонидан Тожикистон Республикасининг давлат байрами – Мустақиллик куни муносабати билан Тожикистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Б. Джамолзода номига табрик йўлланди.
Табрик хатида Тожикистон Республикаси Миллий гвардияси шахсий таркибининг мамлакат фаровонлиги, аҳоли тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги хизмат фаолиятларида муваффақиятлар билдириб ўтилди.
Шунингдек, икки ташкилот ўртасида дўстона алоқаларни ўрнатиш ва янада мустаҳкамлаш умумий мақсадни амалга ошириш – икки давлат тинчлиги, барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшиши таъкидланди.
МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ТИЗИМИДА НАТО ТОМОНИДАН ОНЛАЙН ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
Бугунги кунда нафақат юртимизда, балки бутун дунёда давом этаётган коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган чекловларга қарамай, Миллий гвардия тизимида ҳарбий хизматчиларни илғор хорижий тажриба асосида малакасини ошириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, жорий йил 14-17 сентябрь кунлари Миллий гвардия Халқаро ҳамкорлик бошқармасида Туркия Республикасининг Анқара шаҳрида жойлашган Терроризмга қарши курашда Шимолий Атлантика Ҳамкорлик Ташкилоти (НАТО)нинг илғор тажрибалар маркази (COE-DAT) томонидан видеоконференция шаклидаги “Терроризмга қарши кураш” мавзусида онлайн курси ташкил этилди.
Инглиз тилида олиб борилган мазкур халқаро ўқув машғулотларида иштирок этган Миллий гвардия мутахассислари терроризмнинг турли хилдаги шакллари, ташкил этиш сабаблари, мақсадлари ва бугунги кундаги уларнинг стратегияси тўғрисида маълумотларга эга бўлдилар, шунингдек, терроризмга қарши курашда халқ ва армия ўртасидаги алоқаларни самарали ташкил этиш бўйича илғор хорижий тажриба билан танишдилар.
Онлайн курсда НАТОнинг Сиёсий масалалар ва хавфсизлик сиёсати бўйича мутахассис Габриэл Гаскон, Бристол университети профессори Николас Райдер, Буюк Британиянинг Халқаро низоларни тадқиқ қилиш маркази мутахассиси Хармони Торос, НАТОнинг Терроризмга қарши курашда илғор тажрибалар маркази профессори Уғур Гунгор каби бир қатор етакчи экспертлар томонидан маърузалар ўқилди.
Ушбу курсда иштирок этган Миллий гвардия мутахассислари 3 кунлик ўқув маърузалари юзасидан билдирган фикр-мулоҳазалари билан экспертлар томонидан юқори баҳоланди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги томонидан Армения Республикасининг давлат байрами – Мустақиллик куни муносабати билан Армения Республикаси Полицияси бошлиғи полиция полковниги В. Казарян номига табрик йўлланди.
Табрик хатида Армения Республикаси Полицияси шахсий таркиби ва Ички қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг мамлакат фаровонлиги, аҳоли тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги хизмат фаолиятларида муваффақиятлар тилаб ўтилди.
Шунингдек, ҳар икки давлат манфаати йўлида икки томонлама самарали ҳамкорлик қилиш умидида самимий ишонч билдирилиши таъкидланди.
ХОРИЖИЙ ШЕРИКЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ОНЛАЙН МАЪРУЗАЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Миллий гвардия Ҳарбий-техник институтида Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда 4 кунлик онлайн видеоконференция тартибида ўқув-семинар машғулотлари ташкил этилди.
Институтнинг профессор-ўқитувчилари ва курсантлари иштирок этган мазкур тадбирнинг асосий мақсади ҳарбий кадрларни тайёрлаш тизимида Буюк Британиянинг илғор тажрибаси билан танишиш ҳамда илғор таълим стандартларини Ҳарбий-техник институти таълим жараёнига татбиқ этишдан иборатдир.
“Етакчилик психологияси” мавзусида ўтказилган машғулотлар Буюк Британиянинг Сандхурст ҳарбий коллежи ўқитувчиси Р.Маккорт томонидан инглиз тилида олиб борилди.
Онлайн маърузалар якунида иштирокчилар Буюк Британия ҳарбий қўмондонлик тизими, шахсий таркиб билан ишлашнинг илғор усуллари, ҳарбий етакчиларнинг сифатлари ва психологияси бўйича британ тажрибаси билан танишдилар ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
ҲАРБИЙ СОҲАДАГИ ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Куни кеча Миллий гвардиянинг халқаро ҳамкорлиги доирасида Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги ҳарбий атташеси катта полковник Сюй Чанчжи ва унинг ёрдамчиси полковник Ду Хундэлар билан ишчи учрашув ташкил этилди.
Мазкур учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ишончга асосланган икки томонлама стратегик шерикчилик муносабатлари барча соҳаларда ривожланиб бораётганлиги таъкидланиб, давлатларимизнинг минтақавий хавфсизликни таъминлаш борасида бир-бирига мос сиёсий қарашларга эга эканлиги, мамлакатларимизнинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, “Бир макон, бир йўл” ташаббуслари доирасида юқори даражадаги ўзаро шерикчилик алоқаларига ҳамоҳанг равишда Миллий гвардия ва Хитой Халқ қуролланган милицияси ўртасида ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳаларда яқин ҳамкорлик ўрнатилганлигини намуна сифатида келтириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.
Дўстона ва самимий руҳда ўтган ишчи учрашув давомида томонлар ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари тўғрисида фикр алмашдилар.
Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Хитой Халқ қуролланган милицияси ҳарбий хизматчилари билан биргаликда қўшма ўқувлар, амалий машғулотлар ўтказиш, ўзаро тажриба алмашинув ташрифларини ташкил этиш, ҳарбий таълим муассасалари ўртасида илмий-ўқув фаолияти соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда спорт ва маданий тадбирларни ишлаб чиқиш ташаббуси билдирилди.
Шунингдек, ХХРнинг Ўзбекистондаги ҳарбий атташеси катта полковник Сюй Чанчжи Хитой Халқ Қуролланган милицияси бош қўмондони генерал-полковник Ван Нин номидан Халқ Қуролланган милицияси ташкил этилганлиги муносабати билан йўллаган самимий табриги учун Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев номига миннатдорчиликни етказди. Хитой ҳарбий атташеси Миллий гвардия билан ҳамкорликни ривожлантиришга катта аҳамият беришини айтиб, ўрнатилган дўстона алоқаларини бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлаш учун тайёр эканлигини таъкидлади.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги томонидан Туркманистон Республикасининг давлат байрами – Мустақиллик куни муносабати билан Туркманистон Республикаси Ички ишлар вазири полиция генерал-майори М. Чакыев номига табрик йўлланди.
Табрик хатида Туркманистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги шахсий таркиби ва Ички қўшинлари ҳарбий хизматчиларига сиҳат-саломатлик ва хизмат фаолиятларида муваффақиятлар тилаб ўтилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Туркманистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасида дўстона алоқаларнинг ўрнатилиши ва ривожланиши икки давлат тинчлиги ва барқарорлигини таъминлаш йўлида умумий мақсадни амалга оширишга ҳисса қўшиши таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги томонидан Хитой Халқ Республикасининг давлат байрами – Хитой Халқ Республикаси ташкил топган кун муносабати билан Хитой Халқ қуролланган милицияси Бош қўмондони генерал-полковник Ван Нин номига табрик йўлланди.
Табрик хатида Хитой Халқ қуролланган милицияси шахсий таркибига сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, хизмат фаолиятларида омад ва муваффақиятлар тилаб ўтилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг кенг ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик ҳамда амалий мулоқотга тайёрлиги алоҳида таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги томонидан Корея Республикасининг давлат байрами – Давлат ташкил топган кун муносабати билан Корея миллий полиция агентлиги Бош комиссари Ким Чанг Ёнг номига табрик йўлланди.
Табрик хатида Агентлик шахсий таркибига сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, хизмат фаолиятларида омад ва муваффақиятлар тилаб ўтилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Корея миллий полиция агентлиги ўртасидаги дўстона муносабатларнинг янада ривожланиши икки давлатнинг хавфсизлик соҳасидаги самарали ҳамкорлигини янада ривожланишини қўллаб-қувватлашига ишонч билдирилди.
Миллий гвардия Халқаро ҳамкорлик бошқармаси томонидан пандемия шароитида халқаро ҳамкорлик фаолиятини самарали ташкил этиш борасида тегишли чора-тадбирлар амалга оширилиб, хорижий шериклар билан икки томонлама муносабатларни фаоллаштириш чоралари кўрилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 6 ноябрь куни Америка Қўшма Штатларининг Федерал қидирув бюроси (ФҚБ)нинг минтақавий вакили махсус агент Дон Шульц билан ишчи учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда, шунингдек АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хавфсизлик масалалари бўйича минтақавий офицери Р.Соммервил ва унинг катта ёрдамчиси Р.Ишметовлар иштирок этишди.
Миллий гвардия Халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи в.б. полковник Н.Муинова томонидан олиб борилган ишчи учрашувда сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси ва АҚШ ўртасида кенг миқёсли стратегик ҳамкорлик муносабатлари янги босқичга кўтарилгани қайд этилиб, бу ҳолат Миллий гвардия ва АҚШнинг ҳарбий ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ўртасидаги ўзаро манфаатли икки томонлама ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатаётгани таъкидланди.
Ўз навбатида, ФҚБнинг минтақавий вакили махсус агент Д. Шульц самимий қабул учун миннатдорчилик билдириб, Миллий гвардия қўмондони бошчилигидаги делегациянинг 2019 йилнинг июнь ойида ФҚБ Академиясига ташрифи давомида кадрларни тайёрлаш, ўқув семинари ва курсларини ташкил этиш бўйича келишувга эришилганини кўрсатиб ўтди ҳамда икки томонлама ҳамкорликни амалий босқичга олиб чиқиш учун тайёр эканлигини маълум қилди.
Учрашув давомида томонлар Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг илғор хорижий тажриба асосида малакасини ошириш, ҳамкорликда ўқув тадбирларини ташкил этиш, таълим муассасалари ўртасида алоқаларни ўрнатиш каби масалаларда ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди.
Дўстона ва самарали ўтган учрашув якунида томонлар келгусида амалга ошириладиган истиқболли лойиҳаларни белгилаб олишди ҳамда ўзаро ишчи учрашувларини доимий ўтказиб боришга келишиб олинди.
ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Куни кеча Миллий гвардия Халқаро ҳамкорлик бошқармаси ходимлари Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Тошкент шаҳридаги Элчихонаси ҳарбий атташеси подполковник Алан Хайтон билан онлайн учрашув ўтказилди.
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Н.Муинова томонидан олиб борилган учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бораётганлиги таъкидланиб, сўнгги йилларда Буюк Британиянинг 50 дан ортиқ делегациялар республикамизга ташриф буюрганлиги кўрсатиб ўтилди.
Ўз навбатида, ҳарбий атташе А.Хайтон ўзаро мулоқот учун яратилган имкониятга миннатдорчилик билдириб, Бирлашган Қироллик ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ҳамкорлик ўзаро ҳурмат ва тенгликка асосланганлигини, бир қатор йўналишларда Ўзбекистон тажрибасини ўрганишдан манфаатдор эканликларини таъкидлади.
Тадбир давомида томонлар ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик ҳолатини муҳокама қилдилар.
Дўстона ва самимий мулоқот руҳида ўтган учрашув якунида томонлар келгусида амалга ошириладиган ҳамкорлик истиқболларини белгилаб олдилар.
ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Миллий гвардия Халқаро ҳамкорлик бошқармаси томонидан пандемия шароитида хорижий шериклар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини узлуксиз таъминлаш мақсадида доимий фаолият олиб борилмоқда.
Хусусан, 2020 йилнинг 20 ноябрь куни Миллий гвардия Халқаро хамкорлик бошқармасида Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги ҳарбий атташеси полковник А. Земзеров билан ишчи учрашуви ўтказилди.
Учрашувда, Халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи полковник Н. Муинова мамлакатимиз ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ва стратегик шерикчилик алоқалари ўрнатилганини кўрсатиб ўтиб, Миллий гвардиянинг Россия Федерацияси Қуролли Кучлари билан ҳарбий ҳамкорлик муносабатларини ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини маълум қилди.
Ўз навбатида, Россия Федерацияси Ҳарбий атташеси полковник А. Земзеров фурсатдан фойдаланиб, икки томонлама ҳамкорлик муносабатларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Учрашув давомида томонлар ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар.
Дўстона ва самимий мулоқот руҳида ўтган учрашув сўнгида икки томонлама ҳарбий ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича бир қатор келишувларни амалга ошириш ҳамда ўзаро ишчи учрашувларни мунтазам ўтказиб боришга келишиб олинди.
ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Миллий гвардия Халқаро ҳамкорлик бошқармаси томонидан пандемия шароитида хорижий ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, 2020 йилнинг 26 ноябрь куни Миллий гвардия Халқаро ҳамкорлик бошқармасида Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги ҳарбий атташеси, армия полковниги Пак Ан Со ва консул-полиция атташеси подполковник Ким Мун Чжелар билан ишчи учрашуви ўтказилди.
Тадбирни кириш сўзи билан очар экан, Халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи полковник Н. Муинова Ўзбекистон Республикаси ва Жанубий Корея Республикаси ўртасидаги муносабатларнинг тарихи ва маданиятида ўзаро муштарак жиҳатлари мавжудлигини алоҳида таъкидлаб ўтиб, бу ҳозирги даврда мазкур икки давлатнинг муносабатларида тамал тоши бўлиб хизмат қилаётганлигини айтиб ўтди.
Ўз нутқида давом этар экан, Н. Муинова Миллий гвардиянинг Корея Республикаси Қуролли Кучлари билан мудофаа, жамоат тартибини сақлаш ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик муносабатларини ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини маълум қилди.
Ўз навбатида Корея Республикаси Ҳарбий атташеси, армия полковниги Пак Ан Со ва консул-полиция атташеси подполковник Ким Мун Чжелар фурсатдан фойдаланиб, икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик муносабатларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирдилар.
Учрашув давомида томонлар ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар.
Дўстона ва самимий мулоқот руҳида ўтган учрашув сўнгида томонлар икки томонлама ҳарбий ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича бир қатор истиқболли келишувларни амалга ошириш ҳамда ўзаро ишчи учрашувларни мунтазам ўтказиб боришга келишиб олишди.
ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА
Миллий гвардия Халқаро ҳамкорлик бошқармаси томонидан халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш юзасидан мунтазам равишда чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, 2020 йилнинг 3 декабрь куни Миллий гвардия Халқаро ҳамкорлик бошқармасида Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги ҳарбий ҳамкорлик девони раҳбари, майор Жоел Спрингстед билан ишчи учрашуви ўтказилди.
Мазкур учрашувда Миллий гвардия Халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи полковник Н. Муинова ҳамда масъул мутасадди раҳбарлар иштирок этди.
Дўстона ва самимий мулоқот руҳида ўтган учрашув давомида икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режалари муҳокама қилинди ва 2021 йилда режалаштирилаётган тадбирларлар бўйича фикр алмашилди.
ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ САҲИФАСИ
Жорий йилнинг 21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, генерал-майор Р.Джураев дипломатик миссияси якунланган Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳузуридаги ҳарбий атташеси, катта полковник Сюй Чанчжи ҳамда ушбу лавозимга янги тайинланган полковник Ду Хундэ билан учрашди.
Учрашув чоғида Миллий гвардия қўмондони Сюй Чанчжига фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Хитой Халқ Республикаси Миллий қуролланган полицияси ўртасидаги муносабатларнинг ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун миннатдорчилик белгиси сифатидаги ташаккурнома ва эсдалик совғаларини тақдим этди, шунингдек, унинг келажакдаги фаолиятида катта ютуқлар ҳамрох бўлиши ва келгусида ҳам ҳамкорликда ишлаш насиб этишини тилади.
Ўз навбатида жаноб Чанчжи дўстона қабул ва самимий тилаклар учун ўзининг чуқур ҳурмат ва эҳтиромини билдириб, келгусидаги фаолиятида Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилишга тайёр эканлигини билдирди.
Шундан сўнг, Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳузуридаги ҳарбий атташеси лавозимига янги тайинланган полковник Ду Хундэ зиммасига масулиятли ва шарафли вазифа юклатилганлигини алоҳида таъкидлаб, келажакда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Хитой Халқ Республикаси Миллий қуролланган полицияси ўртасидаги дўстона ва яқин ҳамкорлик муносабатларни янада мустаҳкамлаш борасида биргаликда ишлашдан мамнун бўлишини билдирди.
Учрашув юқори руҳда ва дўстона кайфиятда бўлиб ўтди.
ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Жорий йилнинг 22 декабрь куни Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев Италиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси жаноб Агостино Пино ва Италия Ички ишлар вазирлигининг Ўзбекистондаги Алоқа офицери Федерико Куатринини қабул қилди.
Учрашувда, Миллий гвардия ва Италиянинг тегишли харбий ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан жамоат тартибини сақлаш, оммавий тартибсизликларни олдини олиш, кадрлар таёрлаш ва малакасини ошириш соҳаларида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Шу билан бирга учрашув давомида, жорий йилнинг 18 ноябрь куни имзоланган Ўзбекистон Республикасининг Миллий гвардия тўғрисидаги Қонуни идоралараро ҳамкорликнинг хуқуқий асосини яратилишининг муҳим омили бўлиши таъкидланди.
Ўз навбатида, Италиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси жаноб Агостино Пинна самимий қабул учун миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Италия Карабинерлар қўшинлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўрнатилишини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Дўстона ва самимий мулоқот руҳида ўтган учрашув якунида, томонлар муҳокама қилинган масалаларни кўриб чиқишга ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини давом эттиришга келишиб олдилар.
ИККИ ҚАРДОШ ХАЛҚНИНГ ЎЗАРО МАНФААТЛИ ҲАМКОРЛИК МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМАСИ
Тугалланаётган йил сарҳисоби олдидан Миллий гвардия Халқаро ҳамкорлик бошқармаси томонидан хорижий шериклар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш мақсадида мунтазам равишда ишчи учрашувлар ташкил этиб келинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 29 декабрь куни Миллий гвардия Халқаро ҳамкорлик бошқармасида Туркиянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси ҳузуридаги Ички ишлар маслаҳатчиси полковник Мустафа Авжи ва Элчихонанинг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Нежат Бил ўртасида ишчи учрашуви бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда, Миллий гвардия Халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи, полковник Н. Муинова полковник М.Авжини Туркия Жандармериясининг Ўзбекистондаги вакили сифатида бошлаган янги хизмат фаолиятида муваффақиятлар тилаб, унинг фаолияти давомида идоралараро ҳамкорлик янада юқори босқичга кўтарилишига ишонч билдирди.
Учрашув давомида Миллий гвардия ва Туркия Жандармерияси ўртасида 2021 йилга мўлжалланган режалар бўйича фикр алмашилиб, жамоат тартибини сақлаш, оммавий тартибсизликларни олдини олиш, ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва ҳарбий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик тадбирларини амалга оширишга келишиб олинди.
Фурсатдан фойдаланиб полковник М. Авжи самимий қабул учун миннатдорчилик билдириб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини билдирди. Шу билан бирга жаҳонда эпидемиологик вазият барқарорлашгандан сўнг ўзаро тажриба алмашиш мақсадида идоралараро иккитомонлама ташрифларни амалга ошириш бўйича таклифларни айтиб ўтди.
Самимий ва дўстона руҳда ўтган учрашув сўнгида томонлар келаси йил учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳамкорлик масалалари бўйича ўзаро келишиб олдилар.
ТАБРИКНОМА
10 январь – Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Р.Джураев томонидан Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси Бош қўмондони генерал-лейтенант Р.Жаксылыков номига табрик йўлланди.
Табрик хатида Қозоғистон Республикаси Миллий гвардиясининг жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда алоҳида ўринга эгалиги ҳамда бу масъулиятли вазифани адо этишда гвардиячиларнинг касбий маҳорати давлат барқарорлиги ва равнақи гарови бўлиб, қонунийликни таъминлаш, фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилишдек шарафли вазифаларини самарали ҳал этишнинг кафолати бўлиб хизмат қилишига ишонч билдирилди.
Қўриқлаш соҳасидаги Халқаро ҳамкорлик.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Халқаро ҳамкорлик бошқармасида хорижий ҳамкорлар билан ўрнатилган ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 14 январь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник M.Ганиев иштирокида Қозоғистон Республикаси “Тенге банк” акциадорлик тижорат банкининг хавфсизлик ва ахборотни ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи М.Нуруллаев билан ишчи учрашуви бўлиб ўтди. Бугунги кунда, Ўзбекистон худудида Қозоғистон “Тенге банк”ининг 6 та филиали фаолият юритмоқда, банкларнинг хавфсизлиги ва қўриқлови Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси томонидан таъминланмоқда.
Учрашув аввалида, хорижий вакиллар Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармасига Қозоғистон “Тенге банк” акциадорлик тижорат банкининг Ўзбекистондаги филиаллари хавфсизлигини таъминлаш ва қўриқлашда кўрсатилаётган амалий ёрдам учун миннатдорчилик билдирди. Музокаралар давомида, хорижий ҳамкор 2021 йилда Республиканинг барча худудларида Қозоғистон “Тенге банк”ининг 50 дан ортиқ филиллари очилиши режалаштирилганлигини маълум қилиб, банклар хавфсизлиги ва қўриқлови соҳасида Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси билан ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини билдирди. Шу билан бирга Қозоғистон “Тенге банк” акциадорлик тижорат банки рахбарияти Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Миллий гвардия Қўмондонлиги ва барча шахсий таркибига байрам табриги йўллади.
Учрашув якунида томонлар келгусидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб олдилар.
Сайт ҳақида фикрингиз
Натижаларни кўрсатишЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ РАСМИЙ ВЕБ-САЙТИ
Веб-сайтга ўтингЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНАСИ
Веб-сайтга ўтингЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ МАЪЛУМОТЛАРИ МИЛЛИЙ БАЗАСИ
Веб-сайтга ўтингЯГОНА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИ
Веб-сайтга ўтингЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ
Веб-сайтга ўтингЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР ПОРТАЛИ
Веб-сайтга ўтингЎзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси
МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА