Жисмоний тайёргарлик ва спорт

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ “ДИНАМО” ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ-СПОРТ ЖАМИЯТИ

Умумиттифоқ “Динамо” жисмоний тарбия спорт жамияти 1923 йил 18 апрелда ташкил этилган.

1926-1927 йилларда Тошкентда ўқ отиш тири, спорт зал, сув базаси очилган.  Самарқанд, Андижон, Қўқон шаҳарларда спорт иншоотларининг  қурилиши кенг бошланган ва спорт турлар бўйича тўгараклар очилган.

1934 йилда “Динамо” жамиятининг Ўзбек Республика Кенгаши ташкил этилди. 

Ташкил топган куниданоқ Ўзбек Кенгаши болалар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари ўртасида спорт ва жисмоний тарбия йўналишларида, спортнинг Олимпия турлари бўйича секциялар ўз иш фаолиятини бошлади:  спорт гимнастикаси, оғир атлетика, бокс, дзюдо, эркин ва классик кураш, ўқ отиш, қиличбозлик, велоспорт, от миниш спорти, кўрсаткич монблан (фигурное катание), эшкак ва каноэда сузиш, сузиш, волейбол, футбол, енгил атлетика.

Ўзбекистон Республикаси Мустақилликка эришгандан кейин 1992 йилда “Динамо” Ўзбек Республика жамияти – Ўзбекистон Республикаси “Динамо” Жисмоний тарбия ва спорт жамиятига ўзгартирилган ва унинг Устави қабул қилинган.

Жамият фаолиятининг асосий мақсади – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Президент Давлат хавфсизлик хизмати идораларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчиларини, уларнинг оила аъзоларини ҳамда бу тизимга кирувчи ҳарбий қисмлар ва бўлинмалар, тегишли таълим муассасалари ишчилари ва ҳарбий хизматчиларининг жисмоний ва ўқ отиш тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича Жамият аъзоларининг уринишларини бирлаштириш ва фаолиятини мувофиқлаштириш, динамочиларнинг кундалик турмушига жисмоний тарбия ва спортни, уларнинг соғлом ҳордиқ чиқаришини ташкил қилиш, юқори тоифали спортчиларни тайёрлаш, жисмоний тарбия ва спорт воситалари билан болалар ва ўсмирлар орасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олишдан иборат.

Бугунги кунда “Динамо” жамиятининг Республика Кенгаши Спорткомплексида ҳар куни 1000 дан ортиқ шуғулланувчи, шулардан 600 дан ортиқ ўсмирлар, спортнинг 11 тури бўйича (юнон-рум кураши, эркин кураш, бокс, дзюдо, самбо, қўл жанги, ушу, шарқ яккакурашлари, сузиш, ўқ отиш, қиличбозлик) жисмоний тайёргарлик билан шуғулланиб келмоқдалар.

 

Ўзбекистон Республикаси Мустақилликка эришган даврида Жамият Олимпия ва Паралимпия Ўйинларининг 9 ғолиби ва 17 совриндорларини, Осиё Ўйинларининг 20 ғолиби ва 44 совриндори, Осиё ва Дунё Чемпионатларининг 23 ғолиби ва 72 совриндорларини тайёрлаган.

Республика терма жамоасининг бокс, дзюдо, эркин ва юнон-рум кураш турлари  бўйича асосий қисмини динамочи-спортсменлар ташкил этиб келган. Булар: Руфат Рискиев, Армен Багдасаров, Абдулла Тангриев, Уткур Хайдаров, Махамматкодир Абдуллаев, Сергей Михайлов, Рустам Саидов, Боходир Султанов, Дилшод Арипов, Александр Дохтуришвили, Артур Таймазов, Рамиль Исламов, Виталий Смирнов, Вадим Куценко, Ришод Собиров, Элмурод Тасмурадов,  Ихтиёр Наврузов, Нурбек Хаккулов, Магомед Ибрагимов, Муминжон Абдуллаев, Рашид Курбанов ва бошқалар.

2016 йил Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шахрида бўлиб ўтган ёзги Олимпия ва Паралимпия Ўйинларининг натижаларида алоҳида тўхтаб ўтиш ўринли – 9 та динамочи-спортсменлар ғолиб ва совриндор ўринларни эгаллашди:

олтин медаллар – Хасанбой Дустматов, Шахобиддин Зоиров ва Фазлиддин Ғоибназаров – бокс, Шерзод Намозов ва Ўткиржон Нигматов – дзюдо;

бронза медаллар – Элмурод Тасмуратов – юнон-рум кураши, Ихтиёр Наврузов, Магомет Ибрагимов – эркин кураш, Ришод Собиров – дзюдо.   

Мустақиллик йиллар даврида 111 Халқаро тоифадаги спорт устаси, 432 Спорт устаси,  2205 Спорт устасига номзод, 4934 биринчи тоифадаги спортчилар тайёрланган, 41 спортчи ва 12 мураббий Давлат мукофот ва фаҳрий унвонлар билан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мукофотланган.

Ўзбекистон Республикаси “Динамо” жисмоний тарбия-спорт жамияти 2000, 2004, 2008 Олимпия йиллари якуни бўйича  эришилган ютуқлари учун “Энг яхши спорт жамияти” деб топилган. 

Ўзбекистон Республикаси “Динамо” жамияти ўзининг рамзига эга.

Жамият рамзи “Д” бош  ҳарфи кўк рангда бўлиб, шу рангда икки чизиқли ромб марказида  жойлашган. Ромб хошияси кўк рангда бўлиб, унинг ичи оқ рангда. “Д” ҳарфи – Жамият номининг бош ҳарфини, кўк ранг – осмондек  мусаффолик, куч-қудрат, ғалаба белгисини, оқ ранг эса – тозалик, ҳалоллик, шон-шараф, тана соғломлиги, тинчлик ҳамда буюк келажакни англатади.


 

Майор Собиров  Ришод Рашидович – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси “Динамо” жисмоний тарбия-спорт жамияти оммавий-ташкилий ишлар ва ахборот коммуникация бўлими бошлиғи, 11.09.1986 йил Бухоро вилоятида туғилган,  “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи”, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонлари билан тақдирланган.

Спорт тури  – ДЗЮДО.

 

 

 

 

Натижалари:

2006 йил

Ёшлар ўртасида Осиё Чемпионати

1 ўрин

2007 йил

Катталар ўртасида Осиё Чемпионати

2 ўрин

2008 йил

Ўзбекистон Чемпионати

1 ўрин

2008, 2012,

2016 йиллар

Ёзги Олимпия Ўйинлари

3 ўрин

2010, 2011 йил

Жаҳон Чемпионати

1 ўрин

Давлат мукофотлари:

“Эл-юрт ҳурмати” ордени.


 

Майор Расулов Элшод  Юнусович – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ихтисослаштирилган ўқув Марказининг руҳий-жисмоний тайёргарлик бўлимининг катта офицери, 7.03.1986 йил Қўқон шаҳрида туғилган, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвон билан тақдирланган.

Спорт тури – БОКС.

 

 

Натижалари:

2004 йил

Ёшлар ўртасида Жаҳон Чемпионати

1 ўрин

2004 йил

Ҳарбий хизматчилар ўртасида Жаҳон Чемпионати

2 ўрин

2006 йил

Ҳарбий хизматчилар ўртасида Жаҳон Чемпионати

1 ўрин

2006, 2010 йиллар

Осиё Ўйинлари

1 ўрин

2007, 2009 йиллар

Осиё Чемпионати

1 ўрин

2008 йил

Жаҳон Кубоги

3 ўрин

2009 йил

Жаҳон Чемпионати

2 ўрин

2011, 2015 йиллар

Жаҳон Чемпионати

3 ўрин

2012 йил Олимпия Ўйинларини очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси терма жамоасининг байроғини олиб ўтиш учун Элшод Расулов тайинланган.

Давлат мукофотлари:

“Меҳнат шуҳрати” ордени (2009)


Катта лейтенант Дусматов  Хасанбой Марфжон ўғли – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси “Динамо” жисмоний тарбия-спорт жамияти Махсус жисмоний тайёргарлик Маркази бўлими бош инспектори, 24.06.1993 йилда Андижон вилоятида туғилган, “Халқаро тоифадаги спорт устаси”, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонлари билан тақдирланган.

Спорт тури – БОКС.

 

Натижалари:

2009 йил

Ф. Шоназаров хотирасига бағишланган халқаро турнир

1 ўрин

2011 йил

ёшлар ўртасида Ўзбекистон Чемпионати 

1 ўрин

2012 йил

М.Мазай хотирасига бағишланган халқаро турнир

1 ўрин

2012, 2014 йил

Чечен Республикаси Президенти А.Кадыров хотирасига бағишланган халқаро турнир

1 ўрин

2012, 2013 йил

Ўзбекистон Чемпионати

1 ўрин

2013 йил

Ўзбек Миллий кубоги

1 ўрин

2013 йил

Ёзги Универсиада 

1 ўрин

2013 йил

Н.Магер хотирасига бағишланган халқаро турнир

1 ўрин

2014 йил

С.Джексон хотирасига бағишланган халқаро турнир

1 ўрин

2015 йил

Chemistry Кубоги

1 ўрин

2015, 2017 йил

Осиё Чемпионати 

1 ўрин

2016 йил 

Ёзги Олимпия Ўйинлари 

1 ўрин

2018 йил

Осиё Ўйинлари

2 ўрин


 

Лейтенант Гаибназаров Фазлиддин Хасанбаевич – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ихтисослаштирилган ўқув Маркази жисмоний тайёргарлик цикли катта ўқитувчиси, 16.06.1991 йил Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида туғилган, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан тақдирланган (2016й.).

Спорт тури: БОКС

 

 

 

 

Натижалари:

2015 йил

Жаҳон Чемпионати (Доха)

2 ўрин

2015 йил

Осиё Чемпионати (Бангкок)

2 ўрин

2016 йил

Ёзги Олимпия Ўйинлари (Бразилия)

1 ўрин

Профессионал жанглар

 

2017 йил апрель

Виктор Васкес билан (Калифорния, АҚШ)

ғалаба

2017 йил май

Агустине Маурас  билан (Нью Йорк, АҚШ)

ғалаба

2017 йил сентябрь

Виктор Росас билан (Аризона, АҚШ)

ғалаба

2018 йил май

Хесус Сильвейра билан (Нью Йорк, АҚШ)

 4 раундда нокдаун

ғалаба

2018 йил июль

Кевин Джонсон билан (Янги Орлеан, АҚШ)

ғалаба

2018 йил октябрь

Уилберт Лопес билан (Лас-Вегас, АҚШ),

2 раундда нокаут

ғалаба


 

Лейтенант Тасмурадов Елмурат Зулипхар ули – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси “Динамо” жисмоний тарбия-спорт жамияти ўқув-спорт бўлими бош инспектори, 12.12.1991 йил Тошкент вилоятида туғилган, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан тақдирланган (2015й.).

Спорт тури – ЮНОН-РУМ КУРАШИ.

 

Натижалари:

2012 йил

Осиё Чемпионати

3 ўрин

2013, 2014 йиллар

Жаҳон Чемпионати

3 ўрин

2013, 2014, 2015, 2018 йиллар

Осиё Чемпионати

1 ўрин

2016 йил

Ёзги Олимпия Ўйинлари

3 ўрин

2017 йил

Осиё Ўйинлари

3 ўрин

2018 йил

Жаҳон Чемпионати

2 ўрин

2019 йил Халқаро турнир 1 ўрин

Давлат мукофотлари :

“Мехнат шухрати” ордени (2016 йил).


 

Наврузов Ихтиёр Каримович – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси “Динамо” жисмоний тарбия-спорт жамиятининг спортчиси, 5.07.1989 йил Бухоро шаҳрида туғилган, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан тақдирланган (2016 йил).

Спорт тури  – ЭРКИН КУРАШ.

 

 

 

 

Натижалар:

2010, 2014 йиллар

Осиё Чемпионати

3 ўрин

2011, 2017 йиллар

Осиё Чемпионати

2 ўрин

2014 йил

Осиё Ўйинлари

3 ўрин

2015 йил

Жаҳон Чемпионати

2 ўрин

2016 йил

Ёзги Олимпия Ўйинлари

3 ўрин

2018 йил

Осиё Чемпионати

1 ўрин


Латышева Дарья Анатольевна – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси “Динамо” жисмоний тарбия-спорт жамияти Махсус жисмоний тайёргарлик Маркази бўлими инструктори, 22.03.2000 йил Тошкент шаҳрида туғилган.
 
Спорт тури – УШУ.
 
 
 
 
Натижалар: 
 
2015, 2017 йиллар                  Осиё Чемпионати              1 ўрин
2016 йил                                  Жаҳон Чемпионати            1 ўрин
2018 йил                                  Осиё Ўйинлари                   2 ўрин
                                                                             

 
 
Оддий аскар Смольянова Елена Александровна – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисм руҳий-жисмоний тайёргарлик гуруҳи бошлиғининг ўринбосари, 16.02.1986 йил Ангрен шаҳрида туғилган, “Халқаро тоифадаги спорт устаси” унвонига эга.
 
Спорт тури – ЕНГИЛ АТЛЕТИКА
 
 
 
 
 
Натижалар:
 
2017 йил                   Осиё Ўйинлари                             2 ўрин
 
2018 йил                   Осиё Чемпионати   
Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА