АВБАТДАГИ БИТИРУВ ТАДБИРИ

Куни кеча Миллий гвардия Ихтисослаштирган ўқув марказида Миллий гвардия Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти бошқармалари ҳарбий қисмлари ҳамда Ички ишлар вазирлиги Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлари бўлинмаларида сержантлик лавозимида шартнома бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг “Мутахассисларни тайёрлаш курси” якуни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда ўқув маркази бошлиғи полковник Х.Дадабаев сўзга чиқиб, ўқув курсини муваффақиятли якунлаган битирувчиларни муборакбод этди ва уларга келгуси хизмат фаолиятларида омад тилади. Шундан сўнг, ўқув курси давомида ўз билим ва малакаларини янада ошириб, имтиҳонларни ижобий топширган битирувчиларга сертификатлар тақдим этилди.

Тадбир сўнгида битирувчилар яратиб берилган шарт-шароитлар учун Миллий гвардия қўмондонлигига ҳамда билим, кўникма ва маҳоратларини оширишда кўмакчи бўлган ўқув марказ раҳбарияти ва профессор-ўқитувчиларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

 

 

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА