МЕНИНГ АРМИЯМ – МЕНИНГ ФАХРИМ!

Машаққатни билмагунча, тинчлик қадрин билмоқ мушкулдир. Шу мақсадда Наманган вилояти Миллий гвардия бошқармасига қарашли ҳарбий қисмда «Очиқ эшиклар куни» ташкил этилди. Тадбирга Наманган шаҳридаги мактаблардан ўқувчи ёшлар ҳамда уларнинг мураббийлари ташриф буюрдилар. Ёш авлод вакиллари тинчлик туҳфа этаётган ҳарбийларимизнинг хизмат фаолияти билан яқиндан танишиб, ҳарбий техника ва қуроллар намойишини синчковлик билан кузатдилар. Соҳага бўлган қизиқишлари ортган ўқувчилар ҳарбий хизматчиларга берган барча саволларига тўлиқ равишда жавоб олдилар. 
Ватан ҳимоясига шайланган ўғил-қизлар ушбу масканда олам-олам таассуротларга эга бўлдилар. 

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА