НАВОИЙНИ ЁД ОЛИБ

Жорий йилнинг 8 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ихтисослаштирилган ўқув марказида шеърият мулкининг султони, ўзбек адабий тилининг асосчиси, давлат арбоби мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб “Алишер Навоий ҳаёти ва ижод йўли” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Алишер Навоий номидаги Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессори А.Улуғов, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман Адлия бўлими мутахассиси А.Бердиев, Ўзбек Миллий академик драма театри актёрлари, элимиз суйган ижодкорлар Алишер Навоий спектаклида асосий образларни гавдалантирган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мадина Мухторова ва Рихситилла Абдуллаев ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти драма кино йўналиши факультети 2-босқич талабалари иштирок этдилар.
Тадбир давомида маърузачилар Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди тўғрисида маълумот бериб, буюк шоир ижодига мансуб ғазал ва рубоийларни ёд олдилар.
Ўзбек Миллий академик драма театри актёрлари Р.Абдуллаев ва М.Мухторова томонидан ижро этилган Навоий спектаклидан парча йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Тадбирда ўқув марказида таълим олаётган тингловчи ва Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабалари ижодкор ҳаётига бағишланган саҳна кўринишларини намойиш этиб, ғазал ва рубойиларга басталанган куй-қўшиқларни ижро этдилар.

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА