КИТОБ – ТУГАНМАС БИЛИМ МАНБАИ

Китоб мутолаа қилиш инсон тафаккурини юксалтирибгина қолмай, китобхонни маънавий ҳордиқ чиқаришига ҳам катта хизмат қилади. Мутолаа инсонни изланишга, янги билимлар сари одимлашга ўргатади. Шу сабаб ҳам бугунги кунда Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси томонидан ёшларини китобга бўлган муҳаббатини ошириш мақсадида мунтазам равишда тарғибот тадбирлари ташкил этиб келинмоқда. Жумладан, куни кеча Миллий гвардия бошқармаси ташаббуси билан Самарқанд шаҳридаги 7, 8 ва 42 - сонли умумтаълим мактабларида “Китоб – туганмас билим манбаи” шиори остида китоблар ярмаркаси бўлиб ўтди. Мазкур тадбир давомида таълим муассаса ўқувчи ва ўқитувчилари ўзларини қизиқтирган китоблар билан танишиш ва арзон нархларда ҳарид қилиш имконига эга бўлдилар.

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА