НАВОИЙ НОМИ ҲАМИША БАРҲАЁТ

Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази, вилоят Кўзи ожизлар кутубхонаси ҳамда Халима Худойбердиева номидаги Ижод мактаби билан ҳамкорликда Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти ахборот-кутубхона марказида буюк мутафаккир,  ғазал  мулкининг  султони - Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан “Навоий номи ҳамиша барҳаёт”  номли адабий-бадиий кеча ўтказилди. 

Тадбирни вилоятимизнинг таниқли шоирларидан, элимиз суйган ижодкор, Халима Худойбердиева номидаги Ижод мактабининг раҳбари Муҳаммад Исмоил очиб берди. Шундан сўнг, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, шоира Норинисо Қосимова ҳамда вилоят ахборот-кутубхона маркази ходими Сурайё Эрмановалар сўзга чиқишди. 

Тадбирнинг бадиий қисмида Ижод мактабининг бир гуруҳ ўқувчилари, Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари, Гулистон тиббиёт коллежи ҳамда Гулистон шаҳар 9-сонли умумтаълим мактаб ўқувчилари ижросида Алишер Навоийнинг  ғазалларидан намуналар ижро этилди. Шоир ҳаёти ва ижоди тўғрисидаги саҳна кўринишлар тадбирга янада файз бахш этди. 

Шунингдек, Гулистон шаҳар Кўзи ожизлар маданият маркази ходими Сирдарё вилоятининг таниқли хофизларидан Одилжон Ражаббоев, Ўзбекистон Давлат Консерваторияси талабаси Бобур Қобилов ва Гулистон санъат коллежи ўқувчиси Зоиржон Рўзиевлар томонидан Навоий ғазалларига басталанган ажойиб куй қўшиқлар куйланди.

Тадбир сўнгида фаол иштирок этган ўқувчиларга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими томонидан китоблар совға қилинди.

 

 

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА