ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Куни кеча Миллий гвардия Кадрлар бошқармаси бошлиғи ҳамда Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган 22-сонли меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, муассаса тарбияланувчилари билан давра суҳбати ўтказдилар.  Учрашув чоғида келгусида Ватан ҳимояси йўлида хизмат қилиш истагини билдирган ёш авлод вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Суҳбат жараёнида Миллий гвардия сафларида хизмат қилиш масъулияти, ҳарбий хизматчиларга юклатилган вазифалар тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтилди.
Самимий ва очиқ ўтган учрашувда мутасадди раҳбарлар томонидан берилган кўрсатма ва маслаҳатлар тарбияланувчиларнинг ўзларига бўлган ишончни янада мустаҳкамлади десак муболаға бўлмайди.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА