ТАШАББУСКОР АЁЛЛАР - ЮРТ РАВНАҚИ ЙЎЛИДА

Бугун Жиззах вилоятида Миллий гвардия ҳудудий бўлинмаларининг аёл ҳарбий хизматчи ва ходималари иштирокида  Миллий гвардиянинг хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши раиси полковник Н.Муинова иштирокида давра сухбати бўлиб ўтди. 
Тадбир давомида бугунги кунда вилоят бўйлаб соҳа вакиллари томонидан маҳалла кесимида амалга оширилаётган ишлар қаторида хотин-қизлар билан боғлиқ турли муаммоли масалалар ечимини ҳал қилишга, хусусан, ижтимоий ҳимояга мухтож оилалар аъзоси бўлган аёлларга  алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги юзасидан фикр алмашилди.
Очиқ мулоқатда бўлиб ўтган ушбу ушрашувда аёл ҳарбий хизматчи ва ходималарнинг хизмат юзасидан берилган саволларига атрофлича жавоб берилди. Шунингдек, Қўриқлаш хизмати ходимаси Гулчехра Очилова ташаббуси билан вилоятда жойлашган 29-сонли “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари учун спортнинг Қўл жанги тури бўйича тўгарак ташкиллаштириш тўғрисидаги таклифи тадбир иштирокчилари томонидан қўллаб-қувватланиб амалий ёрдам кўрсатиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА