МУАММОЛАР ЎЗ ВАҚТИДА БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА

Миллий гвардия ҳарбий хизматчлари республика бўйлаб ўзларига бириктирилган сектор ҳудуди аҳолисининг турмуш тарзини ўрганиш, фуқароларнинг мавжуд муаммоларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, куни кеча Миллий гвардиянинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари фуқаролар билан мулоқот мобайнида Наманган шаҳри Порлоқ МФЙда иссик сув қувурида носозлик юзага келгани боис, бир нечта кўп қаватли уйлар иссиқ сувдан узилиб қолганлигидан хабар топиб, ушбу носозликни бартараф этиш учун масъул ташкилот мутахассислари чақиртирилиб созлаш ишлари амалга оширилди.  Шунингдек, Наманган шаҳри Лола МФЙ, Соҳибкор ва Бирдамлик кўчаларига янги газ электрон ҳисоблагичларини ўрнатиш лозимлиги сабабли мутасадди ташкилотлар жалб этилди. 
Аҳоли турмушидаги муаммолар ўрганилиб, ўз вақтида бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА