МАРДЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ ВАТАННИ

Ёшларда ватанпарварлик туйғусини кучайтириш, ҳарбий касбга бўлган қизиқиши, шунингдек Она Ватанга муҳаббат, чексиз ғурур ва ифтихор туйғуларини уйғотиш мақсадида Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ташаббуси билан Кўштепа туманидаги 27, 41, 58-сонли мактаб ўкувчилари билан “Мардлар қўриқлайди Ватанни” шиори остида тадбирлар ташкил этилди. Тадбир давомида харбий хизматчилар томонидан ўқувчиларга Қуролли Кучларимизда мавжуд бўлган замонавий қурол-аслаҳалар ва жанговар техникалар ҳақида қизиқарли маълумотлар бериш билан бир қаторда, ўқувчилар шахсан ушлаб кўриш имкониятига ҳам эга бўлдилар. Тадбир сўнгида кўплаб ёшлар келгусида Миллий гвардия сафларида хизмат қилиш истаги борлигини билдириб, бунинг учун қандай талабларга жавоб бериш зарурлиги бўйича қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб олдилар.

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА