ҚУВНОҚЛАР ВА ЗУККОЛАР ТАНЛОВИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Миллий гвардиянинг барча ҳудудий бошқармаларида ўтказилгани каби, куни кеча Жиззах вилоятида жойлашган худудий бўлинмалар ҳарбий хизматчилари ўртасида ҳам "Қувноқлар ва зукколар" кўрик танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Вилоят Ёшлар иттифоқи кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу танловда 3 та жамоа иштирок этиб, белгиланган шартлар бўйича ўзаро беллашдилар. 
Шартлар натижаларига кўра Жиззах вилояти бошқармасининг "Мангуберди" жамоаси 3-ўринни, Даштобод ўқув марказининг "Шерюрак" жамоаси 2-ўринни, Қўриқлаш бошқармасининг "Лочинлар" жамоаси эса 1-ўринни қўлга киритди. 1-ўринга муносиб деб топилган Қўриқлаш бошқармасининг "Лочинлар" жамоаси республика босқичига йўлланмага эга бўлди.

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА