АЁЛГА ЭЪТИБОР – КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР

Жамиятда хотин-қизларнинг нуфузини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш, саломатлигини муҳофаза қилиш борасида юртимизда бир қатор ижобий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси Хотин-кизлар кенгаши томонидан ҳам ушбу ишларнинг узвий давоми сифатида эътирофли саъй-ҳаракатларга қўл урилди.

Жумладан, Навоий шаҳридаги “Меҳрибонлик уйи” да тарбияланувчи қизларнинг спорт билан шуғулланишларига алоҳида эътибор қаратилди. Улар орасида спортга қизиқадиган, келгусида ушбу соҳада юқори натижаларни эгаллашга интиладиган ёшлар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди. Иқтидорли ёшларга ҳуқуқий маслаҳат ва ҳаётда тўғри йўл топишига йўналиш берилиб, маънавий жиҳатдан рағбатлантирилди. Ҳарбий соҳани эгаллашга иштиёқи баланд қизларда она Ватанга садоқат туйғуси ҳамда миллат манфаатларини ҳимоя қилиш олий шараф ва муқаддас эканлиги тушунтирилди. 

 Шунингдек, “Мехрибонлик уйи” тарбияланувчилари таҳсил оладиган мактабларда уларнинг фанларни ўзлаштириш даражаси ўрганилди. Қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни комил инсон сифатида тарбиялаш истиқболлари юзасидан учрашувлар ташкил қилинди. 

Бундан ташқари, ватанпарварлик ойлиги доирасида жисмоний ва спорт тайёргарлиги сектори раҳбари кичик сержант Д.Холбутаева ва спорт устаси лейтенант У.Абдукаримовалар ўқувчиларни спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида Нурота ва Кармана туманларида жойлашган умумтаълим мактабларида ўқитувчи ва ўқувчилар билан спорт турлари бўйича суҳбат олиб боришди. Шахмат, шашка мусобақаларини ташкил қилишди.

Ўз навбатида, Навоий вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси хотин-қизларининг яшаш хонадонларига борилиб, профилактик суҳбат ўтказилди. Уларга ота-она ишончини оқлаш, хизматга муносиб бўлиш, Ватанга садоқат мазкур соҳанинг обрўси эканлиги алоҳида уқтирилди. Ҳарбий хизматчи қизларнинг яшаш шароитларини ўрганилиб, аниқланган муаммолари ижобий томонга ҳал этилди.

 

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА