“ҚУВНОҚЛАР ВА ЗУККОЛАР” БАҲСИ

Ҳарбий хизматчи ёшлар ўртасида соғлом ахлоқий-руҳий муҳитни қарор топтириш, қобилиятларини ва бадиий қизиқишларини юзага чиқариш ҳамда ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида республикамиз бўйлаб Миллий гвардия тизимида ўтказилаётган “Қувноқлар ва зукколар” мусобақасининг вилоят босқичи барчада катта қизиғиш уйғотмоқда.
 Куни кеча Миллий гвардиянинг Чирчиқ шахрида жойлашган бўлинмаси ҳарбий хизматчилари Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти билан ҳамкорликда "Қувноқлар ва зукколар" мусобақасининг навбатдаги босқичини кўтаринки руҳда ўтказдилар. Танловда йигитларнинг билими, топқирлиги ва кенг дунёқараши бир неча шартлар асосида синалди.  Мусобақа якунида ғолиб жамоаларга диплом, кўчма кубок ва қимматбаҳо совғалар топширилиб, мутлоқ ғолиб "Гвардия шерлари" жамоаси кейинги босқичга йўлланма олди. 

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА