ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ ОЛИЙ МАЖЛИСГА МУРОЖААТНОМАСИ ЧУҚУР ЎРГАНИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини Миллий гвардия сафларида хизмат қилиб келаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда ишчи хизматчиларга етказиш, тушунтириш мақсадида Миллий гвардия Ихтсослаштирилган ўқув марказида анжуман ташкил этилди.

Миллий гвардия қўмондонлиги, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ва Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти профессор-ўқитувчилари ҳамда соҳа ходимлари иштирок этган мазкур тадбирни бир вақтнинг ўзида видеоконференц-алоқа орқали он-лайн тарзда Республикамизнинг барча ҳудудларидаги Миллий гвардия бошқармалари ва таълим муассасалари жамоаси кузатиб боришди.

Анжуманга ташриф буюрган нотиқлар ўз маърузаларида Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида баён этилган ҳар бир йўналиш, айниқса суд-ҳуқуқ ва хавфсизлик масалаларига алоҳида тўхталиб ўтдилар. Шунингдек, жойлардан видеоконференц-алоқа орқали анжуманга бевосита боғланган ҳарбий хизматчилар ўзларининг барча саволларига тўлиқ жавоб олдилар.

Тадбир сўнгида ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг миллий ғоя асосида манавиятини юксалтириш, суд-ҳуқуқ соҳасидаги билмларини ошириш борасида келгусида тизимли семинар машғулотлари мунтазам равишда ўтказиб туриш келишиб олинди.

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА