ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИДА АЁЛЛАРНИНГ ТУТГАН ЎРНИ

Сўнгги йилларда аёлларнинг ҳуқуқлари ва уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, барча соҳаларда хотин-қизларнинг фаол иштирок этишини таъминлаш бўйича муваффақиятлар тобора кўпайиб бормоқда.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, хотин-қизларимизнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида ҳам ўрни беқиёс. Миллий гвардия тизимида ҳам хизмат олиб бораётган аёллар учун алоҳида эътибор қартилмоқда. Албатта, буни Миллий гвардия қўмондонлиги ва Хотин-қизлар Кенгаши аъзолари томонидан амалга оширилаётган ишлар замирида кузатишимиз мумкин.

Хусусан, куни кеча Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Миллий гвардия бошқармаси аёл ҳарбий хизматчиларининг касбий маҳоратини ошириш ва уларнинг хизмат фаолиятини тўғри ташкиллаштиришга бағишланган семинар ўтказилди.

Семинар давомида, ҳарбий хотин-қизларнинг хизмат фаолияти давомида дуч келаётган масалалар, муаммолар мутасаддилар ва масъул психологлар томонидан ўрганилиб ўзининг ижобий ечимини топди.

Шунингдек, аёл ҳарбий хизматчилар хизмат давомида дуч келган муаммоли оилалар ҳамда фуқароларнинг илтимос ва таклифлари бирма-бир эшитилиб, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш юзасидан мутахассислар жалб этилди.

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА