ЮКСАК САЛОҲИЯТЛИ ВА ЗУККО ЁШЛАР БАҲСИ

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг асосий мезонларидан бири бу ҳар томонлама шахсий намуна бўла олишдир. Бугунги кунда барча соҳа вакилларидан ушбу тамойилларга амал қилиш талаб қилинади. Фарғона вилоятида Миллий гвардия бошқармаси ташаббуси билан “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендурман ўша!” шиори остида ўтказилган тадбир ҳам шулар жумласидандир.

Мазкур тадбир Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят кутубхонаси, вилоят ёшлар агентлиги ҳамда Фарғона шаҳар маданият бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилиб унда Миллий гвардия бўлинмаларининг жамоалари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” интеллектуал ўйинининг 1-босқичи ўтказилди. Тадбир шахсий таркиб орасида соғлом ахлоқий-руҳий муҳитни қарор топтириш, ҳарбий хизматчиларнинг қобилиятларини ва бадиий қизиқишларини юзага чиқаришга қаратилди.

Учта шарт бўйича беллашган жамоалар ўртасида биринчи ўринни Миллий гвардиянинг Қўриқлаш бошқармаси жамоаси қўлга киритган бўлса, иккинчи ва учинчи ўринлар Миллий гвардия бошқармасининг бўлинмаларига насиб этди.

Кўрик танлов якунида жамоалар ва фаол иштирокчилар муносиб рағбатлантирилди.

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА