БУЮК АЖДОДЛАРИМИЗГА МОС ЁШЛАР

Ҳар қандай мамлакат тараққиётида, ушбу юртнинг келажаги билан боғлиқ бўлган ёш авлоднинг соғлом ва баркамол ривожланиши ҳал қилувчи роль ўйнайди.  
Ёшларни оммавий спортга жалб қилиш орқали уларни зарарли ғоялардан асрашга қаратилган чора-тадбирлар республикамиз бўйлаб Миллий гвардия бўлинмалари томонидан давом эттирилмоқда.
Шу каби тадбирлар бугун Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида жойлашган 7 ва 33-сонли мактабларда ташкил этилиб, унда Қўл жанги спорт тури бўйича 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўқувчи ёшлар ўртасида турли вазн тоифасида  “Миллий гвардия биринчилиги”нинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари Б.Абдуллаев иштирок этиб, мусобақа иштирокчиларининг спортга бўлган иштиёқи ва шижоатларини юқори баҳолаган ҳолда, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, жасур, мард ва қатъиятли ёшлар буюк аждодларимиз Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур ва Бобур Мирзо издошлари эканликларига ишонч билдирди.
Мусобақада ғолибликни қўлга киритган ҳамда фаол иштирок этган барча иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва турли спорт анжомлари тақдим этилди.

 

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА