ВАТАН ҲИМОЯСИ – ЁШЛАР ЗИММАСИДАГИ МУҚАДДАС БУРЧ

Бугун Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ҳамда Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан Избоскан туманида жойлашган 32-сонли умумтаълим мактабида ватанпарварлик ғояларини ўзида мужассам этган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирдан кўзланган мақсад ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, халқ ва миллий армия ўртасидаги бирдамликни мустаҳкамлаш, армиямиз куч-қудратини намойиш этишдан иборат бўлди. Тадбир давомида ўқувчи ёшларга Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари томонидан қурол-аслаҳалар намойиши, қўл жанги санъатидан кўргазмали чиқишлар ҳавола этилди.

Ўқувчи ёшларда катта таассурот қолдирган ушбу тадбирда 300 нафардан ортиқ мактаб ўқувчилари иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Тадбир сўнгида 11-синф битурувчилари ўртасида спорт мусобақаси ташкиллаштирилиб, турли шартлар бўйича ўғил болаларнинг жисмоний тарйёргарлиги синовдан ўтказилди. Шунингдек Миллий гвардия Ҳарбий-техник институтига кириш истагини билдирган ўқувчилар учун барча маълумотлар тўлиқ етказилди. 

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА