СОҒЛОМ РАҚОБАТ ИЗЛАНИШГА ЧОРЛАЙДИ

Ўқувчи ёшларни Ватанга муҳаббат, ҳарбий бурчга садоқат руҳида тарбиялаш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, мардлик, жасурлик, шижоат, интизом каби фазилатларни шакллантириш, Миллий гвардия бўлинмаларида хизмат қилишга қизиқтириш ва босқичма-босқич тайёрлаб бориш мақсадида 2021 йил – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида “Ёш гвардиячи” ҳарбий спорт мусобақаларининг дастлабкиси Тошкент шаҳрида жойлашган Темурбеклар мактабида ўтказилди.

Миллий гвардия Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи, Бахт шаҳрида жойлашган Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси, Темурбеклар мактаби ҳамда ўрта таълим мактабларининг Миллий гвардияга бириктирилган ҳарбий синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Ёш гвардиячи” ҳарбий спорт мусобақасида иштирокчилар жасурлик, мардлик, жисмоний тайёргарлик, ақл ва тафаккур борасида ўз иқтидорларини намойиш этдилар.

Ўқувчилар жамоани таништириш, билимдонлар беллашуви, саф тайёргарлиги, қўл жанги усуллари, заҳарланган ҳудуддан ўтиш, автоматни нотўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш, 400 метрга эстафета, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, турникда тортилиш каби шартларда ўзаро беллашдилар. Айниқса, мусобақа давомида Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси тарбияланувчиларининг иштироки барчада катта таассурот қолдирди.

Мусобақа натижаларига кўра 3-ўринни Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи ўқувчилари, 2-ўринни Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси тарбияланувчилари эгалладилар. Ҳар бир шартни пухта ва зукколик билан бажарган Темурбеклар мактаби ўқувчилари эса мусобақанинг мутлоқ ғолиби деб топилиб, 1-ўринни қўлга киритдилар.

 

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА