ҚИНҒИР ИШНИ ЯШИРИБ БЎЛМАС

Бугунги кунда ҳуқуқни мухофаза қилиш орган ходимлари томонидан аҳоли ўртасида жиноятчиликни барвақт олдини олиш борасида олиб борилаётган тарғибот ташвиқот ишлари ўз самарасини бермоқда. Фуқароларимизнинг атрофидаги воқеликка бефарқ эмасликлари қувонарли ҳол, албатта. Хусусан, жорий йилнинг 16 январь куни Сурхондарё вилоятида фуқаро Х.Н. томонидан Миллий гвардия бошқармасига келиб тушган хабарга кўра тезкор тадбир амалга оширилди.
Вилоятнинг Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Денов шаҳри Гулистон кўчасида яшовчи фуқаро Т. Ш.нинг яшаш жойи белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадонда 33 дона оқ қоғоз парчаларига ўралган вазни 22 грамм миқдорда бўлган “марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Олиб борилган суриштирув ишлари мобайнида қўлга олинган фуқаро Т. Ш.нинг гиёҳвандлик моддасини сотиб олган манзил аниқланиб, ушбу тезкор тадбир давом эттирилди. Тадбир давомида Денов туманида яшовчи 1995 й.т., фуқаро С.Н. яшаш жойига яқин бўлган ҳудудда 4 та гугурт қутисига махсус қадоқланган “марихуана” гиёҳвандлик моддасини фуқаро Ш.Т.га 1млн 400минг сўмга (ҳар бир қутиси 350.000 сўмдан) сотаётган вақтда қўлга олинди. 
Ҳозирда юқорида қайд этилган ҳолатлар юзасидан вилоят ИИБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА