ЯНГИ МАРРАЛАР, ЯКДИЛ ҚАДАМЛАР

Жорий йилнинг 18 январь куни, Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида Президентимиз Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини кенг аҳоли вакиллари ўртасида тушунтириш мақсадида, Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва вилоят ҳокимлиги мутасаддилари ҳамкорлигида “2021 йил: Янги марралар, якдил қадамлар” шиори остида тарғибот тадбири ташкил этилди. 
Тадбирда маҳалла фаоллари, ўқувчи ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Унда сўз олганлар, Мурожаатномада кўтарилган долзарб масалалар, унинг аҳамияти борасида тўхталиб ўтди. Хусусан, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз истеъдод ва қобилиятларини намоён этишларида муносиб шарт-шароитлар яратиш борасида муҳим вазифалар белгиланганлиги айтиб ўтилди.
Шунингдек, Юрт равнақи йўлида ҳар бир ёш авлод эзгу мақсад йўлида жам бўлиши, мунтазам спорт турлари билан шуғулланиб, жисмонан бақувват ва руҳан тетик бўлиши кераклиги таъкидланди. Тадбир давомида туман Маданият бўлими қошидаги бадиий жамоалар, 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг ўқувчилари томонидан ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ва рақслар ижро этилди. 
Айниқса, тадбир қатнашчилари Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг кўргазмали чиқишларини катта қизиқиш билан томоша қилдилар. Шундан сўнг, ўқувчи ёшлар ўртасида спортнинг футбол, волейбол, стол тенниси ҳамда шахмат-шашка турлари бўйича мусобақалар ҳам ташкил этилиб, ғолиб бўлган ўғил-қизларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА