ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ҚАД КЎТАРАЁТГАН ЯНГИ БИНОЛАР

Давлатимиз раҳбари томонидан ҳарбий соҳага қаратилаётган алоҳида эътибор ва олиб борилаётган тизимли комплекс чора-тадбирлар ўзининг ижобий натижасини бермоқда.  Шу жумладан, Миллий гвардия тизимида ҳам шахсий таркибни билим кўникмаларини мунтазам ошириб боришга ва хизмат олиб боришлари учун етарли шарт-шароитлар яратиб беришга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги  ислоҳотларнинг мантиқий давомидир.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил  этилганининг 29 йиллиги муносабати билан Миллий гвардия тизимида бир қатор янги объектлар қурилиб, фойдаланишга топширилди. Шу жумладан Навоий вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармасининг янгидан бунёд этилган маъмурий биносининг тантанали очилиш маросими ҳам ҳарбий хизматчилар учун Ватан ҳимоячилари куни байрамига муносиб туҳфа бўлди. 

Тантанали тадбирда Навоий вилояти ҳокими, Сенатор Қобилжон Турсунов,  Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Рустам Джураев, Ўзбекистон Қаҳрамони, сенатор Навоий кон металлургия комбинати давлат корхонаси бош директори Қувондиқ Санақулов, вилоят секторлари раҳбарлари, ҳудудий ҳуқуқ-тартибот органларининг раҳбарлари, ҳарбий қисм командирлари ва жамоатчилик вакиллари ҳамда соҳа ходимлари иштирокэтдилар.
Замонавий кўриниш касб этган ва янги имкониятларга эга бўлган мазкур   уч қаватли бино тантанали равишда ҳарбий оркестор садолари остида фойдаланишга топширилди. Тадбир давомида ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари ва болажонлар томонидан тайёрланган “Биз келажак гвардиячилари” номли  байрамона намойиши ташриф буюрганларда катта таассурот қолдирди.

Байрамона руҳда ўтган тадбирда Миллий гвардия қўмондонининг буйруғига кўра хизмат фаолияти давомида юқори натижаларга эришган,  фидоий ва жонкуярлиги билан сафдошларига намуна бўлиб келаётган бир гуруҳ ҳарбий хизматчи ва ходимларга фахрий ёрлиқ ҳамда кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди. Шунингдек,  ушбу бинони қуриб, фойдаланишга тақдим этишда фаол иштирок этган ва жонбозлик кўрсатган мутахассис ходимларларга қимматбаҳо эсдалик совғалари тақдим этилди.

Шундан сўнг меҳмонлар ушбу бинода яратилган шарт-шароит ва қулайликлар билан танишиб чиқдилар.  Мазкур бинода соҳа ходимларининг иш самарадорлигини ошириш учун хизмат қиладиган барча қулайликлар мавжуд бўлиб, навбатчилик қисми ва мониторинг хонаси замон талабларига мос техник-воситалар билан жиҳозланган. Ҳарбий хизматчиларнинг ўз устида мустақил ишлашлари ва касбий билимларини ошириб боришлари ҳамда мунтазам спорт билан шуғулланишлари учун бинода кутубхона, ўқув хоналари, маънавият ва маърифат хонаси, спорт зал, ижтимоий хизмат кўрсатиш хоналари, ётоқхона ва тиббиёт хонаси, шунингдек фуқароларни қабул қилиш хоналари барча қулайликлар эга бўлган замонавий анжомлар билан жиҳозланган.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки мазкур бинода фаолияти йўлга қўйилган беш ташаббус доирасидаги мусиқа ва рассомчилик, спорт соҳаси, компьютер технологиялари ҳамда китобхонликни кенг тарғиб этувчи тўгараклар нафақат ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг фарзандлари учун, балки ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи ёшлар учун ҳам хизмат қилиши аҳамиятга моликдир.

Янги бинодаги янгича имкониятларнинг гувоҳи бўлган меҳмонлар томонидан Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг юртимиз тинчлиги ва фуқароларимиз осойишталигини таъминлашдек шарафли ва масъулиятли хизматни адо этиш баробарида Президентимизга ва халқимизга садоқат билан хизмат қилишларига ишонч билдирдилар

 

 

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА