СПОРТНИ СЕВ, СПОРТ БИЛАН ЯША!

Қашқадарё вилояти Миллий гвардия бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан "Спортни сев, спорт билан яша" шиори остида турли спорт тадбир ва мусобақалари ташкиллаштирилмоқда. Куни кеча Қарши туман болалар ўсмирлар спорт мактабида волейбол спорт тури бўйича Миллий гвардия кубоги спорт мусобақаси ўтказилиб, унда туманнинг ўсмир ўғил болалари фаол иштирок этдилар. Мазкур мусобақада 200 нафар спортчи ўқувчи жамоалар таркибида ўзаро беллашдилар.
Мусобақа натижаларига кўра туманнинг 49-сонли умумтаълим мактаби жамоаси 3-ўрин, туман болалар ўсмирлар спорт мактаби жамоаси 2-ўрин ва Қарши спорт коллежи жамоаси 1-ўрин соҳиби бўлди.
Ғолиб ва совриндорлар Миллий гвардия мутасаддилари томонидан тақдирландилар.

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА