ТАРИХНИ БИЛИШ - ЎЗЛИКНИ АНГЛАШ

Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармасида ўз йигитлик бурчини ўтаётган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг дам олиш кунларини самарали ва мазмунли ташкил этиш мақсадида, Бухоро вилояти Жондор туман марказидаги ватанпарварлик боғига ташриф амалга оширилиб, халқ қаҳрамони Маҳмуд Торобий хотираси ўрганилди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу масканда юртимиз манфаатларини нафақат ҳарбий, балки барча соҳаларда ҳимоя қилишга тайёр туриш ҳамда Қуролли Кучларимизнинг қудратини ҳаётий мисоллар ва таъсирчан кўргазмали воситалар орқали ёшлар онгига сингдиришга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, ушбу масканга ташриф "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш" йилининг дастлабки кунларида Миллий гвардия муддатли ҳарбий хизматчилари учун муносиб туҳфа бўлди.

Шу ўринда боғда халқимизнинг асл фарзанди, юрт озодлиги йўлида жонини фидо қилган жондорлик буюк аждодимиз Маҳмуд Торобий хотирасига ишланган маҳобатли ҳайкални алоҳида таъкидлаш жоиз.

Шубҳасиз, бу боғ муддатли ҳарбий хизматчилар учун она Ватанга муҳаббат, ҳурлик, эрк, халқпарварлик туйғуларини мустаҳкамлайдиган, қолаверса, маданий ҳордиқ чиқариб, тарихий хотира ва салоҳиятни юксалтирадиган мажмуа ҳисобланади.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад, ёш ҳарбий хизматчиларда тарихимиз ва маданиятимиздан ғурурланиш туйғуларини кучайтириш, Ватан равнақи йўлида фидокорона курашган миллий қаҳрамонларимиз ёдини хотирлаш. Шунингдек, ёшларимиз қалбида мамлакатимиз қудрати ва салоҳиятига бўлган ишончни тўлқинлантиришдан иборатдир.

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА