АРМИЯ ВА ХАЛҚ ЯКДИЛ

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ҳамда ҳамжиҳатлик руҳида тарбиялаш мақсадида,  Ўзбекистон Республикаси Президенти администратсияси ташаббуси билан бугун Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани “Гулистон” маҳалласида жойлашган “Миллатлар дўстлиги” маданият марказида  Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар, ДХХ, Мудофаа ва Ички ишлар вазирликлари ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг кўргазмали чиқишлари шунингдек,   ҳамда таниқли эстрада хонандаларининг махсус дастурларидан иборат  байрамона  тадбир ташкил этилди. 
Ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари ҳамда намойиш этилган ҳарбий техникалар мазкур тадбирда иштирок этган вилоят аҳолиси ҳамда ташриф буюрган турли  миллат вакиллари айниқса ёшлар қалбида  Миллий армиямизнинг қудрати ва салоҳиятига бўлган ишончларини янада ортишига сабаб бўлган бўлса, ҳар хил тилда куйланган куй ва қўшиқлар меҳмонларга ҳақиқий байрамона кайфият улашди.  Шунингдек, Қардош ҳалқлар маданият марказлари дастурлари, Миллий гвардия ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи ўқувчилари ижросидаги мусиқий наволар ва  отлиқ коволерия эскадронининг  чиқишлари  кечага ўзгача шукуҳ бағишлади.
Тадбир Тошкент вилояти ҳокимлиги ва юқорида санаб ўтилган ташкилотлар томонидан юқори савияда ташкил этилиб, бу каби байрамона рухдаги учрашувлар Миллий армиямизнинг халқ билан якдил бўлиши йўлида муҳим ахамият касб этади.

 

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА