Мудофаа салоҳиятини ривожлантириш ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш – устувор вазифа

Ўзбекистон Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти Гуманитар ва ижтимоий фанлар кафедраси ва Миллий тикланиш демократик партияси Тошкент вилояти Кенгаши ҳамкорлигида Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб “Мудофаа салоҳиятини ривожлантириш ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш – устувор вазифа” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Миллий тикланиш демократик партияси, Республика маънавият ва маърифат маркази, Олмазор тумани ИИБ ҳамда Институт офицерлари ва курсантлари, Олмазор тумани ёшлари иштирок этди.

Тадбир давомида иштирокчилар ўз маърузаларида ёшларни ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, ёшлар орасида жиноятчиликни олдини олишнинг долзарб масалалари ҳусусида таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, мазкур тадбирда ватанпарварлик рухидаги ижод наъмуналирини ёшларга етказган Ўзбекистон Ёзувчилар юшмаси аъзоси, шоир Дилшод Ражаб ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тошпўлат Маткаримов ва эстрада хонандаси Гули Асалхўжаева ўзларининг ватан мадҳини тараннум этувчи куй қўшиқлари билан барчани ҳушнуд этдилар.

Тадбир сўнгида Ўзбекистон Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти томонидан ташкилий ишларда фаол ҳамкорлиги учун Миллий тикланиш демократик партияси вилоят кенгаши раҳбарларини ташаккурнома ва эсталик совғалари билан тақдирланди.

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА