Қўриқлаш соҳасидаги Халқаро ҳамкорлик

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Халқаро ҳамкорлик бошқармасида хорижий ҳамкорлар билан ўрнатилган ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 14 январь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник М.Ганиев иштирокида Қозоғистон Республикаси “Тенге банк” акциадорлик тижорат банкининг хавфсизлик ва ахборотни ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи М.Нуруллаев билан ишчи учрашуви бўлиб ўтди. Бугунги кунда, Ўзбекистон худудида Қозоғистон “Тенге банк”ининг 6 та филиали фаолият юритмоқда, банкларнинг хавфсизлиги ва қўриқлови Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси томонидан таъминланмоқда.

Учрашув аввалида, хорижий вакиллар Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармасига Қозоғистон “Тенге банк” акциадорлик тижорат банкининг Ўзбекистондаги филиаллари хавфсизлигини таъминлаш ва қўриқлашда кўрсатилаётган амалий ёрдам учун миннатдорчилик билдирди.

Музокаралар давомида, хорижий ҳамкор 2021 йилда Республиканинг барча худудларида Қозоғистон “Тенге банк”ининг 50 дан ортиқ филиллари очилиши режалаштирилганлигини маълум қилиб, банклар хавфсизлиги ва қўриқлови соҳасида Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси билан ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини билдирди.

Шу билан бирга Қозоғистон “Тенге банк” акциадорлик тижорат банки рахбарияти Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Миллий гвардия Қўмондонлиги ва барча шахсий таркибига байрам табриги йўллади.

Учрашув якунида томонлар келгусидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб олдилар.

М.Нуруллаев, О.Юматов

Р.Сайфулов, М.Ганиев, Н.Муинова

М.Ганиев, М.Нуруллаев

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА