• Асосий
  • Кўп сўраладиган саволлар

Кўп сўраладиган саволлар

Кўп сўраладиган саволлар
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтида ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларини ўтказиш тартиби Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Вазирлик ахборот хизматининг маълумотларига кўра, ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланадиган режа-жадвал асосида 1 июндан 25 июнга қадар Ҳарбий-техник институтида ўтказилади. Ҳарбий-профессионал танлашда қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади: ҳужжатларни ўрганиш; психофизиологик ўрганиш; тиббий кўрикдан ўтказиш; ёзма иш (диктант); компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини билиш даражасини текшириш; якка тартибдаги якуний суҳбат иборат.
Жавоб: Миллий гвардия бўлинмаларига шартнома бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш танлов асосида амалга оширилади. Танлов якка тартибда суҳбат, ҳарбий-профессионал танлаш, тиббий кўрикдан иборат уч босқичда амалга оширилади. Низомга мувофиқ, номзод бўйининг баландлиги қуйидаги махсус антропометрик параметрларга жавоб бериши талаб этилади: • Фахрий қоровул ва бошқа барча бўлинмаларга — 185 сантиметрдан паст бўлмаслиги; • Отлиқ аскарлар эскадронига — 175 сантиметрдан паст бўлмаслиги лозим. Шунингдек, ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш, индивидуал-психологик ўрганиш босқичларида амалга оширилади. Умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синовда қониқарсиз деб баҳоланган номзод, умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш машқларини у баҳоланган кундан бошлаб 1 йил давомида 3 маротаба қайта топшириши мумкин, бироқ синов бўлиб ўтган куннинг ўзида қайта топширишга йўл қўйилмайди. Индивидуал-психологик ўрганиш тест шаклида амалга оширилади. Тест синовларини 2 ойдан кейин қайта топширишга рухсат берилади. Бунда 1 йил давомида қайта топширишлар сони 2 маротабадан ошмаслиги лозим.

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА